АПЛ. "Челси" аутсайдерни қийинчилик билан таслим этди

АПЛ 30-турида "Норвич" ҳамда "Челси" жамоалари ўзаро куч синашди. Мазкур баҳсда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, Чалоба 3-дақиқада ҳисобни очди. Бироз ўтиб Маунт фарқни иккитага етказиб қўйди. Иккинчи бўлимнинг 69-дақиқасида Пукки пенальтидан гол уриб, ҳисобни қисқартирди ва беллашувда бошқа гол киритилмади. 

Шу тариқа, "аристократлар" очколари сонини 56 тага етказиб олди. Айни вақтда улар АПЛ турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. 17 очкоси бор "канарейкалар" сўнгги поғонани банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!