АПЛ. "Челси" майдонида очко олган "Тоттенҳэм" пешқадамга айланди

Англия Премьер-лигаси 10-туридан ўрин олган "Челси" - "Тоттенҳэм" учрашуви ўз якунига етди. Унда 0:0 ҳисоби қайд этилди.

Моуриньонинг ҳимоявий ўйинига Лэмпарднинг ҳужумкор тактикасининг "тиши ўтмади". Учрашувда вазиятлар жуда кам бўлди ва дарвозабонлар катта муаммога деярли дуч келмади. Шунга қарамай, Вернер тезкор гол урган эди. Бироқ офсайд туфайли бу гол инобатга олинмади.

10 та баҳсда 21 очко тўплаган "Тоттенҳэм" турнир жадвали пешқадамлигини қўлга олган бўлса, "Челси" 19 очко билан кучли учликка якун ясаган.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+3'

    Бу сафар Зума хато қилди ва Ло Чельсо қулай вазиятга эга бўлди. Бироқ у ҳам қарор қабул қилишда адашди. Унинг узатмаси жуда ноаниқ чиқди.

  • 90+2'

    Ҳимоячининг хатосидан кейин Жиру жуда қулай вазиятга эга бўлди. Бироқ ҳужумчи тўпни дарвозабон турган томонга йўллади. Льорис тўпни ушлаб олди.

  • 90+2'

    Майдонда йўқолиб қолган Сон ўрнига Лукас Моура ўйинга қўшилди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Бен Дэвис Стивен Бергвейн ўрнига майдонга тушди.

  • 88'

    Матео Ковачични қоида бузиш эвазига тўхтатган Регилон огоҳлантирилди.

  • 86'

    Сўнгги дақиқаларда ҳам тўп назорати "аристократлар"да. Улар ғалаба учун кўпроқ тер тўкяпти.

  • 83'

    Бугун ўйини ўхшамаган Ҳаким Зиеш ўз ўрнини Кай Ҳаверцга бўшатиб берди.

  • 81'

    Маунтнинг узоқ масофадан йўллаган "пушка" зарбасини Льорис катта қийинчилик билан қайтарди.

  • 79'

    Оливьер Жиру жароҳат олган Абраҳамни алмаштирди.

  • 78'

    Тэмми Абраҳам жароҳат олди.

  • 76'

    Мэйсон Маунт ҳам огоҳлантирилди.

  • 75'

    Серж Орье билан тўқнашиб кетган Бенн Чилуэллга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

  • 74'

    Кристиан Пулишича узоқ муддатли жароҳатдан сўнг яна майдонга тушди. Унинг ўрнига Тимо Вернер захирага олинди.

  • 72'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпга Кейн зарба бера олмади.

  • 70'

    Моуриньо шогирдлари ҳужумда катта қийинчиликка дуч келмоқда.

  • 68'

    Вернернинг навбатдаги зарбаси ҳам дарвозага қадар етиб бормади.

  • 65'

    Танги Ндомбеле ўз ўрнини Жиованни Ло Чельсога бўшатиб берди.

  • 64'

    Вернернинг қулай узатмасидан кейин Абраҳам зарба бера олмади. Яна бир қулай имконият қўлдан кетди.

  • 63'

    Ҳар икки жамоа орқа чизиғда ишончли ҳаракат қилмоқда. Ҳужумчиларга осон бўлмаяпти.

  • 61'

    Вернернинг узатмасига шериги ета олмади. "Челси"нинг позицион ҳужуми яна бесамар якунланди.

  • 58'

    Марказга оширилган тўпни бўйи баланд бўлмаган Чилуэлл дарвозага йўллади. Тўп ҳимоячиларга тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди.

  • 57'

    "Челси" бурчак яқинида стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 55'

    Футболчилар бироз қўпол ўйин кўрсатишни бошлади. Бу сафар Курт Зума сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 53'

    Регилоннинг юзига қўли билан зарба берган Рис Жеймс огоҳлантирилди.

  • 51'

    Қанотдан узатилган тўпга Абраҳам мослаша олмади.

  • 50'

    Стивен Бергвейн огоҳлантирилди.

  • 48'

    Жеймснинг узатмасидан кейин Абраҳам тўпга бироз ета олмади. Яхши вазият яратилганлигини эътироф этиш жоиз.

  • 47'

    Жарима майдони ичида тўпни қабул қилган Вернернинг қўлига тўп тегиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Канте жарима майдонига катта тезликда кириб кетиши мумкин эди. Бироқ ҳимоячи уни тўхтатди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Таймни сўнгини "Челси" фаол ўтказмоқда.

  • 42'

    Зиеш бугун ўзига ўхшамаяпти. Унинг бу сафарги узатмаси ҳам ноаниқ чиқди.

  • 40'

    Чилуэллнинг узатмаси рекашет натижасида дарвозага йўналди. Жо Родоннинг бахтига Льорис тўпни эгаллаб олди.

  • 38'

    Зиешнинг узатмасидан кейин Абраҳам тўпга антиқа услубда зарба бермоқчи бўлди. Бироқ Тэмми тўпга мослаша олмади.

  • 36'

    Чилуэллнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 35'

    Абраҳам қанотда марказга пас берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 33'

    Энди "шпорлар" тўпни ўзаро бир-бирига узатиб, рақибнинг ожиз нуқтасини изламоқда.

  • 30'

    Стандартдан Кейн ноаниқ зарба берди.

  • 29'

    Регилонни ортдан чалиб йиқитган Зиеш огоҳлантирилди.

  • 28'

    Маунт икки рақибидан ўтиб, чап оёқда зарба йўллади. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 27'

    Канте ўз жарима майдонида рақиб футболчисини моҳирлик билан тўхтата олди.

  • 24'

    Зиешнинг ноаниқ узатмаси жамоасининг ҳужуми барбод бўлишига сабаб бўлди.

  • 21'

    Маунтнинг хатосидан кейин "шпорлар" қарши ҳужумга ўтди. Бироқ Кейн шерикларидан ёрдами олмагандан кейин ортга қайташга мажбур бўлди.

  • 19'

    Тўп назорати ҳамон Лэмпард шогирдларида.

  • 17'

    Қарши ҳужумга югурган Сон ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 15'

    Орьенинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 14'

    "Шпорлар"нинг бурчак зарбаси зарарсизлантирилди.

  • 13'

    Икки рақибга қарши чиққан Ндомбеле ҳужумда тўп йўқотди.

  • 11'

    Вернерн ўткир бурчакдан дарвозани ишғол этди. Бироқ ҳакам голни бекор қилди. Тимо воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетган экан.

  • 9'

    Бергвейннинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 7'

    "Тоттенҳэм" прессинг уюштирмоқда. Рақиб майдон бўйлаб эркин ҳаракатлана олмаяпти.

  • 4'

    Тўпни мезбонлар назорат қилишга ҳаракат қиляпти. "Шпорлар" қарши ҳужумда.

  • 2'

    Илк ҳужумни "аристократлар" амалга оширди. Зиешнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин футбол афсонаси Диего Марадона хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланади.

  •  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!