АПЛ гранди Хабига расмий таклиф билан чиқди
"Ливерпуль" раҳбарияти "Байер" бош мураббийи Хаби Алонсога расмий таклиф билан чиқди. Бу ҳақда "Teamtalk" хабар бермоқда.
Манбанинг ёзишича, инглиз клуби испаниялик мутахассисга 3 йиллик меҳнат шартномасини таклиф қилган. Алонсо - Юрген Клопп ўрнига асосий даъвогар бўлиб қолмоқда. Германиялик мураббий жорий мавсум якунида мерсисайдликлар сафини тарк этади.
Алонсонинг "доричилар" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охирида тугайди. Хаби бошлиқ "Байер" ҳозирда 33 ўйинлик мағлубиятсиз серия билан Европада тарих яратмоқда.
Фикрлар