АПЛ грандлари "Бавария" юлдузи учун 100 миллион евро беришга тайёр

CHERY AUTO

Мюнхеннинг "Бавария" клуби вингери Майкл Олисе фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Tecno

"Kicker" нашри берган хабарларга кўра, АПЛнинг бир қатор клублари Олисе учун 100 миллион евродан кўпроқ сумма таклиф қилишга тайёр эканлигини маълум қилди. Шунингдек, ПСЖ ҳамда Испаниянинг яна бир клуби француз футболчисини жамоада кўришни истаяпти. 24 ёшли футболчи немис клуби сафига ўтган йилнинг ёзида, "Кристал Пэлас" жамоасидан келиб қўшилганди. Томонлар ўртасидаги шартнома 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Олисенинг бозор қиймати 130 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, франциялик вингер жорий мавсум барча мусобақаларда умумий 23 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!