
АПЛ жамоаси фонограммадан фойдаланмоқчи
“Брайтон” клуби Англия премьер-лигасининг мухлисларсиз давом эттирилишига нисбатан ўзининг бир қатор таклифларини билдирмоқда.
Улар бўм-бўш стадионларда футболчилар аввалгидек ҳиссиётларни сал бўлса-да ҳис қилишлари учун мухлислар шовқинини сунъий равишда ҳосил қилишни таклиф қилишмоқда.
Бундан ташқари, “Брайтон” стадион трибуналарига коронавирусга қарши курашаётган мамлакат соғлиқни сақлаш тизимига миннатдорчилик билдириш мақсадида катта баннер жойлаштиришни ҳам таклиф қилмоқда.
“Брайтон” 29 турдан сўнг премьер-лига мусобақа жадвалида 15-ўринда бормоқда.
Фикрлар