АПЛ клуби Фелишни сотиб олмоқчи

"Астон Вилла" клуби бош мураббийи Унаи Эмери жамоани тарк этган Мусса Диаби ўрнини трансфер ҳуқуқи "Атлетико"га тегишли бўлган Жоау Фелиш билан тўлдирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина "Астон Вилла" билан хайрлашган Мусса Диаби Саудиянинг "Ал Иттиҳод" клуби билан шартнома имзолади.

Жоау Фелиш эса ўтган мавсумни тўлиқ ижара асосида "Барселона"да ўтказганди. Унинг трансфер ҳуқуқи Мадриднинг "Атлетико" клубига тегишли. 

Қайд этилишча, Жоау "матрасчилар" бош мураббийи билан алоқаси ёмон ва у жамоани тарк этишга рози. "Атлетико" Фелиш учун 60 миллион евро сўрамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!