АПЛ клубида коронавирус юқтириб олган футболчилар сони 3 тага етди
"Брайтон" клуби ижрочи директори Пол Барбер жамоада COVID-19 билан боғлиқ учинчи ҳолат қайд этилганини маълум қилди.
“Афсуски, барча эҳтиёт чораларига қарамай, бизда касал бўлган футболчилар сони 3 тага етди. Унинг бошқа футболчилар билан алоқаси йўқ эди, шунинг учун қолган футболчиларда вирус аниқланмаслигига умид қиламиз”, - дейди Барбер.
“Брайтон” АПЛда мавсумнинг давом эттирилиш тарафдори, аммо ўйинларни нейтрал стадионларда эмас, ўз майдонларида ўтказмоқчи.
Фикрлар