АПЛ. "Кристал Пэлас" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди

CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг 15-туридан ўрин олган яна бир баҳс ўз ниҳоясига етди. 
 
Оливер Гласнер бошчилигидаги "Кристал Пэлас" сафарда "Фулхэм" билан куч синашиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди. Дастлаб, тўқнашувнинг 20-дақиқасида Эдвард Нкетиа ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Орадан 18 дақиқа ўтиб Харри Уилсон орадаги фарқни йўққа чиқазди ва жамоасини танаффусга дуранг натижа билан чиқишини таъминлади. Бироқ, беллашувнинг 87-дақиқасида Марк Гэхи "Пэлас"нинг иккинчи голини киритди ва ғалабани таъминлади. 
 
Маълумот ўрнида, "Кристал Пэлас" ушбу ўйиндан сўнг очколар сонини 26 тага етказиб олиб, 4-ўринга кўтарилиб олди.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!