АПЛ. "Ливерпуль" тайёр ғалабани қўлдан чиқарди

CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг 15-турида Арне Слот бошқарувидаги "Ливерпуль" сафарда "Лидс" билан тўқнаш келиб, 3:3 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
 
Экитике учрашувнинг 48 ва 50-дақиқаларида голлар уриб, дублни расмийлаштирган эди. Лекин "Лидс" футболчиси Калверт-Льюин 73-дақиқада ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Орадан 2 дақиқа ўтиб эса Стач фарқни йўққа чиқазган ҳолда, ҳисобни тенглаштирди. Бироқ, 80-дақиқада Доминик Собослаи жамоасининг 3-голини киритиб, яна жамоасини олдинга олиб чиққан эди. Аммо 90+6-дақиқада Танака Алиссон дарвозасини ишғол қилиб, ўйин дуранг билан якунланишини таъминлади.
 
Маълумот ўрнида, мерсисайдликлар ушбу тўқнашувдан сўнг очколар сонини 23 тага етказиб олиб, 8-ўринга кўтарилди. "Лидс" эса 15 очко билан 16-ўринда қолди.

Tecno

  • Англия - Премьер-лига
  • Regular Season

Лидс Юнайтед

  • Dominic Calvert-Lewin 73'
  • Anton Stach 75'
  • Ao Tanaka 90'
Тугади
3 : 3

06.12.2025 22:30

Ливерпуль

  • Dominik Szoboszlai 80'
  • Hugo Ekitiké 48'
  • Hugo Ekitiké 50'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!