АПЛ. "Ливерпуль" узоқ кутилган ғалабани қўлга киритди

CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг 13-туридан ўрин олган "Вест Хэм" "Ливерпуль" учрашуви якунига етди.

Tecno

Лондонда бўлиб ўтган учрашувда Арне Слот бошчилигидаги "Ливерпуль" рақибини мағлуб этди. Ўйиннинг 60-дақиқасида Александер Исак ҳисобни очиб, "қизиллар"ни олдинга олиб чиқди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган иккинчи дақиқада эса Коди Гакпо Жо Гомеснинг узатмасидан сўнг Алфонсо Ареола қўриқлаётган дарвозага иккинчи бор йўл топди. Баҳс сўнггига қадар ҳисоб бошқа ўзгармади ва мерсисайдликлар ўз ҳисобига 3 очко қўшиб қўйган ҳолда, турнир жадвалининг 8-поғонасига кўтарилди. 

  • Англия - Премьер-лига
  • Regular Season
1.png

Вест Хэм Юнайтед

Тугади
0 : 2

30.11.2025 19:05

8.png

Ливерпуль

  • Alexander Isak 60'
  • Cody Gakpo 90'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!