АПЛ. "Манчестер Сити" "Ньюкасл"ни таслим этиб, "Арсенал" билан фарқни 2 тагача қисқартириб олди

Англия Премьер-лигасининг 27-турида Хосеп Гвардиола бошқарувидаги "Манчестер Сити" ўз уйида "Ньюкасл Юнайтед"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва пешқадам "Арсенал" билан фарқни 2 тагача қисқартирди. Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов эса иккинчи бўлим аввалида Рубен Диаш ўрнига захирадан ўйинга қўшилди.
 
Учрашувнинг 14-дақиқасида Нико О'Райли кучли зарбаси билан ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 22-дақиқада Льюис Холлнинг зарбаси дарвоза тўридан жой олди ва ҳисоб тенглашди. Англиялик ҳимоячи 27-дақиқада дублни расмийлаштирди ва жамоасини яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. 
 
Маълумот ўрнида, "шаҳарликлар" навбатдаги учрашувини 28 февраль куни "Лидс"га қарши ўтказади.

  • Англия - Премьер-лига
  • Обычный сезон
9.png

Манчестер Сити

  • Nico O'Reilly 27'
  • Nico O'Reilly 14'
Тугаган
2 : 1

01:00

20.png

Ньюкасл Юнайтед

  • Lewis Hall 22'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!