АПЛ. “Манчестер Юнайтед” ўз уйида “Лидс”га мағлуб бўлди
АПЛнинг 32-туридан ўрин олган сўнгги учрашув ўз ниҳоясига етди.
“Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Лидс”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Дастлаб, учрашувда Окафор ҳисобни очган бўлса, 29-дақиқада унинг ўзи орадаги фарқни иккитага оширди.
“Қизил иблислар” аъзоси Каземиро 69-дақиқада боши билан зарба бериб, ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Қолган вақт давомида бошқа гол киритилмади.
Ушбу ғалабадан сўнг Даниэл Фарке шогирдларининг очколари сони 36 тага етди ва жамоа 15-ўринда бормоқда. “Манчестер Юнайтед” эса 55 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.
- Англия - Премьер-лига
- Обычный сезон
Манчестер Юнайтед
- Casemiro 69'
Тугаган
1
:
2
14.04.2026 00:00
Лидс Юнайтед
- Noah Okafor 5'
- Noah Okafor 29'

Фикрлар