АПЛ ўйинлари нейтрал майдонда ўтади

17 июнь кунидан давом эттирилиши режалаштирилаётган Англия Премьер-лигаси баҳслари нейтрал майдонларида ўтиши мумкин. Бу ҳақда "The Telegraph" нашри хабар тарқатди.

АПЛ ва полиция ўртасида ўтказилган музокаралар якунига кўра, аксарият учрашувлар мезбон жамоа майдонида ўтишига келишилди, шу билан бирга бир қатор баҳслар нейтрал стадионда бўлиб ўтади.

Унга кўра, "Манчестер Сити" – "Ливерпуль", "Манчестер Сити" – "Ньюкасл", "Манчестер Юнайтед" – "Шеффилд Юнайтед", "Ньюкасл" – "Ливерпуль", "Эвертон" – "Ливерпуль" беллашувлари нейтрал майдонда ўтади.

Шунингдек, "Ливерпуль" чемпионликни расмийлаштириши мумкин бўлган барча баҳслар ("Эвертон" билан ўйинда содир бўлмаса) ҳам нейтрал стадионда ўтади.

Гап шундаки, "қизиллар" мухлисларининг раҳбарият ижтимоий масофаланиш қоидасини бузган ҳолда стадионга киришга уринишлари эҳтимоли бор эканлиги боис, шундай қарорга келганлиги айтилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)