АПЛ тарихидаги энг зўр беш нафар ярим ҳимоячи аниқланди

Give me Sport нашри Англия Премьер-лигаси ташкил қилинган сана 1992 йилдан бери ушбу мусобақада ўйнаган энг зўр беш нафар ярим ҳимоячини аниқлади.

Нашр экспертлари рўйхат тузишда футболчиларнинг голлари, ассистлари, совринлари, улар ўйнаган жамоалар даражаси, фаолиятининг давомийлиги каби критерияларга асосланди. 

Give me Sport талқини бўйича кучли бешлик қуйидагича таркиб топди:

Пол Скоулз – 499 учрашув, АПЛда 11 та соврин.                

Стивен Жеррард – 504 учрашув, соврини йўқ.

Фрэнк Лэмпард – 609 учрашув, АПЛда 3 та соврин.

Райан Гиггз – 632 учрашув, АПЛда 13 та соврин.

Кевин Де Брюйне – 260 учрашув, АПЛда 6 та соврин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!