АПЛ тест натижаларини эълон қилди, вирусга чалинганлар бор!

Англия Премьер лигаси 11 ва 12 июнь кунлари COVID-19 учун топширилган тест натижаларини эълон қилди.

2 кун ичида 1200 ортиқ футболчилар ва клуб ходимлари тестдан ўтказилди. Коронавирус касаллигига иккита инсон чалинган ва ҳар иккиси ҳам бошқа-бошқа клуб вакиллари ҳисобланади.

"Норвич" клуби ўз футболчиларидан бирида вирус аниқланганини тасдиқлади. Энди футболчига 7 кун мобайнида ўзини изоляция қилиши керак бўлади ва навбатдаги тест синовидан ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!