АПЛ. “Тоттенхэм” сафарда “Астон Вилла”ни енгиб, 17-ўринга кўтарилди
АПЛнинг 35-туридан ўрин олган баҳс ўз ниҳоясига етди.
“Астон Вилла” ўз майдонида “Тоттенхэм”ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Дастлаб, 12-дақиқада Конор Галлахер ҳисобни очди. 25-дақиқада эса Ришарлисон устунликни иккитага оширди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Эмилиано Буэндия гол уриб, ҳисобни қисқартирди.
Шу тариқа, “шпорлар”нинг очколари сони 37 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 17-ўринга кўтарилди. Унаи Эмери шогирдлари эса 58 очко билан 5-поғонада бормоқда.
- Англия - Премьер-лига
- Обычный сезон
Астон Вилла
- Emiliano Buendía 90'
Тугаган
1
:
2
03.05.2026 23:00
Тоттенхэм Хотспур
- Conor Gallagher 12'
- Richarlison 25'

Фикрлар