АПЛда энг зўри ким?

"Бёрнли" бош мураббийи Шон Дайч Англия Премьер-лигасининг февраль ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди. 48 ёшли мутахассисга мазкур мукофотни қўлга киритишда "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер, "Арсенал" устози Микель Артета ҳамда Крис Уайлдерлар ("Шеффилд Юнайтед") рақобат қилган эди.

Маълумот учун, "Бёрнли" ўтган ой 8 очко жамғаришга эришди ва бирор марта мағлуб бўлмади. Қайд этиш жоиз, Дайч фаолияти давомида иккинчи бор АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!