"Сити" АПЛда "Олд Траффорд"да 10 та ўйинда ғалаба қозонган биринчи клубга айланди
«Манчестер Сити» дерби учрашувида майдонда бир ўйинчидан айрилганига қарамай, «Манчестер Юнайтед» устидан муҳим ғалабани қўлга киритди. Беллашув тақдирини норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанн урган гол ҳал қилди.
Бу ғалаба «Манчестер Сити» учун Англия премьер-лигаси доирасида «Манчестер Юнайтед» майдонида қайд этилган ўнинчи муваффақият бўлди. Статистика 1992 йилдан, яъни премьер-лига ташкил этилган даврдан буён ҳисобланади.
Шу тариқа «Манчестер Сити» рақиб майдонида ўн марта ғалаба қозонган илк клуб сифатида тарихга кирди.
Қиёс учун, «Олд Траффорд»да «Ливерпуль» саккиз бор, Лондоннинг икки клуби — «Арсенал» ва «Челси» эса олти maртадан ғалаба қозонган.
Янги натижалардан сўнг турнир жадвалида «Манчестер Сити» иккинчи ўринга кўтарилди, «Манчестер Юнайтед» эса ҳозирча фақат ўн учинчи поғонада бормоқда.

Фикрлар