АПЛда қариялар стадионга қўйилмайди

Англия Премьер лигаси ўйинлари учун янги вақтинчалик таъқиқ кучга кирса, қариялар ўйинни бевосита майдондан кузата олмайди. Айни пайтда турнир ташкилотчилари баҳслар ўтказилаётганда 70 ёшдан ошган одамларни стадионга ташрифини чеклашни режалаштиришмоқда.

Ушбу қарор коронавирус эпидемиясининг тарқалиши ва у кўпроқ кекса ёшдаги одамларда ўлим даражаси кузатилаётгани сабаб қабул қилиниши мумкин.

Агар ушбу таъқиқ амалга оширилса, унда "Кристал Пэлас" устози Рой Хожсоннинг стадионга ташрифи сўроқ остида қолиши мумкин. Айни вақтда АПЛнинг энг кекса мураббийи 72 ёшни қарши олган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АПЛ ўйинларида учрашувдан олдинги қўл сиқиш бекор қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!