АПЛда яна 2 ўйин қолдирилди. Бири "Ливерпуль"ники
Англия Премьер-лигасида коронавирус туфайли ўйинлар бекор қилинмоқда.
АПЛ расмий саҳифаси хабарига кўра, 19-турдан ўрин олган "Вулверхэмптон" - "Уотфорд" ҳамда "Ливерпуль" - "Лидс" учрашувлари бошқа муддатга кўчирилди.
Бу қарорга "Уотфорд" ва "Лидс" футболчиларида аниқланган COVID-19 ҳолатлари сабаб бўлган. Аввалроқ, лидсликлар раҳбарияти клубда вирус юқтириб олган футболчилар кўплиги туфайли мерсисайдликларга қарши баҳсга етиб кела олмаслигини маълум қилганди.
Фикрлар