АПЛда яна бир истеъфо “пишяпти”

  • 2 декабрь, 07:34
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ўтган дам олиш кунларида “Лидс” футболчилари сафарда “Манчестер Сити” дарвозасини икки бор ишғол қилганига қарамай, барибир учрашувни 2:3 ҳисобида бой берди.

Tecno

Англия Премьер-лигасида мураббий истеъфоси содир бўлиши мумкин. The Guardian нашрининг хабар беришича, “Лидс” бош мураббийи Даниэль Фарке вазифасидан озод этилиши эҳтимоли ошиб бормоқда.

Бу Даниэль Фарке шогирдлари учун Англия Пемьер-лигасининг охирги еттита ўйинидаги олтинчи мағлубият бўлди.

Манба маълумотларига кўра, клуб раҳбариятининг сабри тугаётгани айтилмоқда. Айрим раҳбарлар мураббийни ҳимоя қилса-да, унга яқин орада истеъфо хавфи бор.

“Лидс”ни олдинда “Челси” (3 декабрь) ва “Ливерпуль” (6 декабрь) каби қудратли жамоаларга қарши уй ўйинлари кутмоқда. Агар жамоа бу фаворитларга ютқазса, Фарке лавозимидан озод этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!