АПЛда яна коронавирус чиқди

Англия премьер-лигаси коронавирусга қарши ўтказилган навбатдаги тест натижаларини эълон қилди.

Унга кўра, клубларнинг 1541 нафар вакилларидан олинган тест натижалари улар орасида фақатгина 1 та одамда вирус борлигини кўрсатди. Аммо, касалланган шахс қайси клуб аъзоси экани ҳақида маълум қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, кеча 3 ойдан ортиқроқ давом этган танаффусдан сўнг АПЛга рестарт берилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!