АПЛни ёндираётган Рэшфорд ҳақида энг қизиқарли саккизта факт!

"Манчестер Юнайтед" футболчиси Маркус Рэшфорд охирги ўйинлари орқали мухлис ва мутахассислар эътиборини яна ўзига қаратди. Роналду кетгач, у тобора "қизил иблислар"нинг асосий ўйинчисига айланиб бормоқда. Бироқ ҳаммасига португалиялик юлдузнинг таъсири бор, деган фикрда эмасмиз.

Энди асосий мавзуга қайтсак, таниқли "Goal.com" нашри англиялик иқтидор соҳиби борасида айрим қизиқарли фактларни йиғиб чиқди. Биз мана шу материалнинг ўзбекча вариантини кузатувчилар эътиборига ҳавола этамиз. 

reshford

8. "Манчестер Сити" академиясидан чиққан шоввоз.

Маркус Рэшфорд айни пайтда Манчестернинг "қизил" томонида алоҳида шон-шуҳратга эга. Бироқ уни "Манчестер Сити" академиясидан чиққан, десак қанчалик ҳайрон қоласиз?! Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, Маркус айнан шу клуб академиясида машғулот олиб борган. Футболчининг болалиги Феллоуфилд шаҳарчасида кечган. Бу ерда у "шаҳарликлар"нинг "Платт Лейн" академиясига қатнаб юрган. 

Шу тарзда давом этаверганда Рэшфорд "Сити" футболчиси сифатида ҳам ном қозониши мумкин эди. Бироқ тақдир ҳазили ила у "қизил иблислар" таркибида ўз ўрнини топди. 

7. Омадсиз "Тилла Йигит".

"Супер Рэш" икки маротаба "Golden Boy" мукофотини қўлга киритишга яқин келган. Бироқ 2016 ва 2017 йилларда соврин бошқа йигитларга насиб этган. 2016 йилда Португалия билан Европа чемпионатида ғолиб чиққан Ренату Санчеш ғолиб, деб топилган бўлса, кейинги йилда Килиан Мбаппе Маркусни доғда қолдирган.

Рэшфорд 2016/2017 йилги мавсумда умумий ҳисобда 53 баҳсда иштирок этган. Мазкур ўйинларда у ўз номига 11 та гол ва 7 та ассист қайд этган. Шунингдек, қизиққон йигитча 3 маротаба сариқ карточкага лойиқ кўрилган. 

6. Англиянинг Евродаги энг ёш дебютанти. 

Англиялик ёш иқтидор соҳиби терма жамоада Европа чемпионатларида дебют қилган энг ёш футболчи сифатида тарихга кирди. У 18 ёш 229 кунлигида Европа биринчилигида илк учрашувини ўтказган.

"Евро-2016" инглизлар учун кутилганидек омадли келмади. "Уч шерлар" гуруҳда Уэльс, Словакия ва Россия билан куч синашди ва 5 очко билан 2-ўринни қўлга киритди. Нимчорак финалда эса жамоа ўша вақтда сенсациялар яратиб ташлаётган Исландияга рўбаро келди ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Шу тариқа, терма мусобақадан эрта чиқиб кетди.

реш_1

5. Рэшфорднинг оиласи "Сити" мухлислари. 

Рэшфорднинг оиласидиги яқинлари "Манчестер Сити"га мухлислик қилишган. Оиланинг деярли ярми "шаҳарликлар" ўйинини мароқ ила томоша қилишарди. Бироқ вазият тубдан ўзгариб кетгач, оила ҳам севимли клубини ўзгартиришга мажбур бўлган.

4. Докторлик даражасига эга чиққан юлдуз.

Маркус 2020 йилда болалар қашшоқлигига қарши курашувчи компаниянинг эътирофига кўра, Манчестер университетининг фахрий доктори унвонига сазовор бўлган. У бу номга сазовор бўлган энг ёш доктор бўлди.  

3. Руни ва Роналдунинг мухлиси.  

Ҳа, истеъдодли ҳужумчи ёшлигидан Уэйн Руни ва Криштиану Роналдунинг мухлиси бўлиб келган. Кейинчалик унинг орзуси амалга ошди. "Супер Рэш" иккала юлдуз билан ҳам бир жамоада тўп тепди. Ҳозирги формасини ушлаб турса, уни Роналдудан кам даражага чиқмаслиги тахмин қилинмоқда. Аммо таққослашлар орасида қолиб кетиш нималигини МЮда ўйнаган чарм тўп усталари жуда яхши билади. Агар Маркус мухлис ва журналистлар босимидан муваффақиятли чиқиб кета олса, унинг юксак марраларни забт этишига шубҳа йўқ. 

rashron

2. "Манчестер дербиси"да гол урган энг ёш футболчи.

Рэшфорд ёшлигида жуда кўп рекордларни бузишга муваффақ бўлган. Шулардан бири "Манчестер дербиси"га тегишли. 2016 йилги тўқнашувда қаҳрамонимиз ўз номини таблога ёздириб қўяди. Бу орқали у дербида гол урган 

1. Хайрия ишларида фаол қаҳрамон.

"Супер Рэш" майдон ташқарисида, хусусан, хайрия соҳасидаги фаолияти билан ҳам яхшигина танилишга улгурган. У болаларнинг қашшоқлиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бир қатор ташаббусларда фаол иштирок этди ва ўз платформасидан ушбу муҳим муаммолар ҳақида хабардорликни ошириш учун юқори даражада иш олиб борди.

2020 йилда Рэшфорд ёз ойларида кам таъминланган оилалар фарзандлари учун ҳукуматнинг мактабда бепул овқатланиш дастурини узайтириш кампаниясини бошлади.

Унинг кампанияси муваффақиятли ўтди ва ҳукумат қийин пайтларда оилаларни қўллаб-қувватлаб, дастурни тугатиш ҳақидаги аввалги қарорини бекор қилди. Маркус муҳтож оилаларни ҳимоя қилишда давом этди, озиқ-овқат банклари ва бошқа ташкилотлар билан ёрдам кўрсатиш ва озиқ-овқат қашшоқликни қисқартиришда сидқидилдан иш олиб борди ва ўз амалий кўмагини аямади. Унинг бу ҳаракатлари таҳсинга сазовор, албатта! Биз футболчининг кейинги фаолиятига муваффақиятлар тилаб қоламиз. У ўзини синдириб қўймаса, юқори натижалар қайд этишга муносиб инсоон.

 

Инглиз тилидан Шоҳрух Зоиров таржимаси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!