АПЛнинг 3 та клубида коронавирус аниқланди

Англия премьер-лигаси расмий сайти 17-18 май кунлари клублар томонидан топширилган тест натижаларини эълон қилди.

Унга кўра, 748 та топширилган тестдан 6 тасида мусбат натижа чиққан. Улар 3 та клуб аъзолари экани айтилмоқда. Энди касалланганлар 7 кун карантинга олиниши керак.

АПЛ вирус юқтириб олган футболчилар исмини сир сақлашга ҳам ваъда берган.

Айни дамгача Британияда 247 709 та COVID-19 билан боғлиқ ҳолат қайд этилди. Беморларнинг 34 876 таси касалликдан вафот этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!