АПЛнинг 9 клуби мавсумни 30 июнгача якунлаш тарафдори

Англия премьер-лигаси клублари бугун мавсумни давом эттириш масаласи бўйича музокара ўтказишади.

Yahoo! Sports хабарига кўра, чемпионатнинг 9 клуби мавсумни 30 июнгача якунлаш тарафдори бўлишмоқда. Таъкидланишича, бунга клубларнинг ҳомийлик шартномаларида кўрсатилган муддат сабаб бўлиши мумкин.

Олдинроқ, лига раҳбарлари мамлакатдаги вазият хавфсиз ҳолатга келгунича мавсум давом эттирилмаслигини маълум қилган эди.

Шунингдек, чемпионат турнир жадвалининг ҳозирги ҳолатига қараб мавсумни якунлаб қўйиш таклифи ҳам билдирилмоқда, бироқ бу биз қанча муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!