АПЛнинг икки гранди "Брентфорд" вингери учун курашмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Брентфорд» ҳужумчи вингери Кевин Шаде Англия премьер-лигасининг етакчи клубларидан бирига ўтиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ўз ижтимоий тармоқларида хабар берди.

Журналист маълумотига кўра, ҳужумкор яримҳимоячини ўз сафида кўришга Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳамда «Ливерпул» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, ҳар икки жамоа сўнгги ойларда Шаденинг ўйинларини яқиндан кузатиб келмоқда.

24 ёшли немис вингери ҳозирда «Брентфорд» билан 2028 йил июни охиригача мўлжалланган шартнома асосида тўп сурмоқда. Футболчининг тахминий трансфер қиймати 35 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Жорий мавсум Англия премьер-лигасида Шаде 5 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урishga муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!