АПЛнинг марказни зўр ушлайдиган уч футболчиси аниқланди

  • 18 декабря, 13:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигаси мураккаблиги, жозибадорлиги, шиддати ва истеъдодли чарм тўп усталарининг кўплиги билан мухлису мутахассислар эътиборини ўзига қаратиб келмоқда.

Tecno

Англиялик футбол экспертлари яқин келажакда гранд клублар сафига кўчиб ўтишга лойиқ ярим ҳимоячилар рўйхатини тузди. Аслида бу ўйинчилар учун кураш аллақачон бошланиб бўлган. Ёзги трансферлар даврида улар фаолиятида жиддий ўзгариш бўлиши мумкин.

Эллиот Андерсон – “Ноттингем Форест”нинг 23 ёшли ярим ҳимоячиси тўп билан ҳаракат қилиш услуби, дриблинг ва ҳужумни кўра олиш қобилияти билан “Манчестер Юнайтед” ёки “Тоттенэм”га мос келади. Бу футболчи динамик ва тўғридан-тўғри ўйин талаб қилувчи тактикалар учун жуда кулай.

Адам Уортон – “Кристал Пэлас”нинг 21 ёшли марказий ярим ҳимоячиси интеллектуал салоҳияти билан ажралиб турали. У ўйин темпини бошқариш, позицион ўйин ва тўпни аниқ тақсимлашда ёрқин ҳаракат қилади.  

Морган Рожерс –  “Астон Вилла”нинг 23 ёшли ярим ҳимоячиси универсаллиги билан эътибор қозонди. Морган ярим ҳимоя билан ҳужумчиларни боғлай олиши билан ҳам ажралиб туради. Жарима майдонига кириб бориш ва узоқ масофадан зарба бериш қобилияти уни “Ливерпуль” ёки “Манчестер Сити” учун жозибали қилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию