АПЛнинг янги мавсуми ҳам мухлисларсиз ўтказилиши мумкин

Англия премьер-лигасининг янги мавсуми ҳам мухлисларсиз стадионларда ўтказилиши мумкин, дея хабар бермоқда Mirror.

Мамлакат раҳбарияти коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқилмагунича, барча спорт турнирлари бўш трибуналарда ўтказилиши ҳақида маълум қилди. Ҳукумат вакцина кейинги йилнинг биринчи чорагида тайёр бўлиши ҳақида тахмин қилмоқда, уни кенг оммага тарқатиш учун ҳам бир мунча вақт талаб қилинади.

Юқоридаги манбага кўра, агар янги мавсум ҳам мухлисларсиз ўтказиладиган бўлса, унда бюджетининг асоси билет сотувидан бўлган бир қатор клублар қийин вазиятга тушиб қолишлари мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!