АПЛнинг зўрлари ким?

  • 25 март, 2020, 22:51
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ливерпуль" клуби форварди Садио Мане The Guardian нашри талқинига кўра, Англия премьер-лигасининг жорий мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Tecno

Таъкидлаш керакки, Мане бу мавсум премьер-лигада 26 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 14 та гол ҳамда 9 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси эса "Вулверхэмптон" ярим ҳимоячиси Адам Траоре бўлди. Энг яхши мураббий деб эса "Шеффилд Юнайтед" устози Крис Уайлдер топилди.

Мавсумнинг энг чиройли голи сифатида эса "Манчестер Сити" хавбеки Кевин де Брюйненинг "Ньюкасл" (2:2) дарвозасига киритган голи эътироф этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!