АҚШ - Ўзбекистон: Асосий таркибда кимлар майдонга тушади?
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси узоқ парвоздан сўнг АҚШга етиб борди. Энди жамоамиз Тошкент вақти билан 10 сентябрь куни 02:30 да мезбонлар билан куч синашади.
Мазкур ўйин олдидан Америкадаги нашрлар АҚШнинг тахминий таркибини тузиб чиқди. Унга қўшимча қилиб, биз ҳам термамизнинг тахминий таркибини эътиборингизга ҳавола этамиз!
АҚШ - 4-3-3.
Дарвозабон: Мэтт Тёрнер ("Ноттингем Форест").
Ҳимоячилар: Сержиньо Дест (ПСВ), Крис Ричардс ("Кристал Пэлас"), Тим Рим ("Фулхэм"), Антони Робинсон ("Фулхэм").
Ярим ҳимоячилар: Уэстон Маккенни ("Ювентус"), Юнус Муса ("Милан"), Малик Тилльман (ПСВ).
Ҳужумчилар: Тимоти Веа ("Ювентус"), Фоларин Балогун ("Монако"), Кристиан Пулишич ("Милан").
Бош мураббий: Грегг Берхалтер.
Ўзбекистон - 3-4-1-2.
Дарвозабон: Ўткир Юсупов ("Навбаҳор").
Ҳимоячилар: Ҳусниддин Алиқулов ("Ризеспор"), Абдулла Абдуллаев (ОКМК), Умар Эшмуродов ("Насаф").
Ярим ҳимоячилар: Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Азиз Ғаниев ("Шабаб Ал-Аҳли"), Отабек Шукуров ("Фотиҳ Карагюмрюк"), Шерзод Насруллаев ("Насаф").
Ҳужумкор ярим ҳимоячи: Жамшид Искандеров ("Навбаҳор").
Ҳужумчилар: Жалолиддин Машарипов (айни пайтда эркин агент), Элдор Шомуродов ("Кальяри").
Бош мураббий: Сречко Катанец.
Фикрлар