АҚШ Ироқнинг 5 футболчисига виза беришни рад этди. Улар орасида “Пахтакор” футболчиси ҳам бор

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ироқ терма жамоасининг бир нечта футболчилари жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун АҚШга виза олишда муаммога дуч келишди.

Ироқ футбол федерацияси вакили Ғолиб Ал-Замилийнинг сўзларига кўра, АҚШ номаълум сабабларга кўра миллий терма жамоанинг беш нафар футболчиси – Иброҳим Баеш, Моҳанад Али, Ҳайдар Абдул Карим, Али Ал-Ҳамадий ва “Пахтакор” ҳимоячиси Заид Таҳсинга виза беришни рад этган.

Ал-Замилий виза олиш рад этилган футболчилар терма жамоанинг асосий ўйинчилари эканини таъкидлади. Ироқ футбол федерацияси бу масала бўйича тезкор ечим топиш мақсадида ФИФА билан боғланади.

ЖЧ-2026 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Ироқ терма жамоаси гуруҳ босқичида Франция, Норвегия ва Сенегал жамоалари билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!