АҚШ терма жамоаси мураббийи нега Ўзбекистон билан ўйиндан бир кун олдин таркибни эълон қилди? - Даврон Файзиевдан жавоб
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун тунда АҚШ билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Сент-Луис шаҳридаги "CityPark" стадионида бўлиб ўтадиган учрашув 02:30да бошланади.
Мезбонлар устози Грегг Берхалтер беллашувдан бир кун аввал таркибни эълон қилди.
Ўзбекистон МТЖнинг АҚШга қарши ўйинини ким шарҳлаши маълум
Ушбу воқеликка ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида қисқача фикр билдирди.
- Бугун тунги 02:30 да Ўзбекистон ва АҚШ терма жамоалари ўртасидаги тарихдаги биринчи учрашув бўлиб ўтади. Рақиблар мураббийи 1 кун аввал таркибни эълон қилиб юборди. Фаворитлигини қайд этиб қўймоқчи. Бизнинг футболчилар муносиб жавоб беришига умид қиламиз, - деди Даврон Файзиев.
Фикрлар