Араб кубоги. БАА пенальтилар сериясида Жазоирни мағлуб этиб, ярим финалнинг сўнгги иштирокчисига айланди
Араб кубогининг чорак финалидан ўрин олган сўнгги беллашув ҳам ўз ниҳоясига етди.
"D" гуруҳидан 7 очко билан кейинги босқичга чиққан Жазоир чорак финалда Бирлашган Араб Амирликларига пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйди (7:6). Ўйиннинг асосий вақти эса 1:1 ҳисоби билан якунланган эди.
Тўқнашувнинг 46-дақиқасида Болбина ҳисобни очишга муваффақ бўлган эди, лекин 64-дақиқада Консейсау орадаги фарқни йўққа чиқазиб, ҳисобни тенглаштирди.
Маълумот ўрнида, БАА ярим финалда Марокаш билан куч синашади. Саудия Арабистони эса Иордания билан баҳс олиб боради.
- Халқаро - Араб Кубоги
- Чорак финал
Жазойир
- Adil Boulbina 46'
П.С.
1
:
1
12.12.2025 22:30
Бирлашган Араб Амирликлари
- Bruno Oliveira 64'



Фикрлар