Араб кубоги. Ўмон - Марокаш ўйинида ҳисоб очилмади. Саудия Арабистони эса ишончли тарзда ғалабага эришди
Араб кубогининг 2-туридан ўрин олган беллашувлар ўз ниҳоясига етди.
Ўмон бу турда Марокаш билан куч синашиб, 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Саудия Арабистони эса Комори билан тўқнаш келиб, 3:1 ҳисобида муваффақиятга эришди.
Маълумот ўрнида, 2-турдан сўнг "B" гуруҳида Саудия Арабистони 6 очко билан етакчилик қилмоқда. Марокаш эса 4 очко билан 2-ўринни банд қилиб турибди. Ўмон ҳисобида 1 очко мавжуд, Комори эса ҳали очко олгани йўқ.
- Халқаро - Араб Кубоги
- Гуруҳ босқичи
Коморский национальный футбольный клуб
- Ibroihim Djoudja 63'
Тугади
1
:
3
05.12.2025 23:30
С. Арабистони
- Mohamed Kanno 45'
- Mohamed Kanno 51'
- Salem Al-Dawsari 76'



Фикрлар