Арбелоа: "Бу ғалаба мураббийники эмас, футболчиларники"

CHERY AUTO

"Реал" бош мураббийи Альваро Арбелоа Чемпионлар лигаси умумий босқичида "Монако» устидан қозонилган 6:1 ҳисобидаги ғалабани изоҳлади.

Tecno

"Менимча, бу ажойиб ўйин бўлди — ўз стадионимизда, ўз мухлисларимиз олдида. Футболчилар ўйиндан завқ олишди, гўзал голлар уришди. Биз айнан шуни кўришни истаймиз.

Бу ўйинни футболчилар ютди — ўз меҳнати ва сифати билан. Бу янги мураббийнинг хизмати эмас. Мен улардан сўраган жуда оз нарсани улар дарҳол қабул қилишди. Уларнинг муносабати ва менталитети менга жуда ёқди. Мана шу — “Реал Мадрид”. Ҳар бир мадридиста айнан шундай руҳни кўришни истайди", — деди Арбелоа.

Асенсионинг жароҳати ҳақида

"Умид қиламанки, жиддий нарса эмас. У шанба куни ўйнаб, катта иш қилди, ҳозир бироз ортиқча юклама бор эди, шунинг учун унга танаффус беришга қарор қилдик".

Футболчилар ҳақида

"Барча яхши ўйнади — Мастантуоно, Арда Гюлер, Вини, Килиан Мбаппе, Жуд Беллингем… Бугун ҳамманинг куни эди. Биз жамоавий ҳаракатларга катта эътибор қаратяпмиз, мен жуда хурсандман. Роҳатланиш керак бўлган кеча", — деди Арбелоа "Movistar" эфирида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!