Аргентина афсоналаридан бири терма жамоадаги сўнгги ўйини ҳақида гапирди

"Бенфика" ва Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария терма жамоа билан сўнгги ўйинидаги ҳис-туйғулари ҳақида гапирди.

- Бугунги ўйин мен учун терма жамоадаги охиргиси бўлди. Туйғуларни тасвирлаб бериш қийин. Мен бундан кўпроғини сўрай олмайман, - дея Ди Мариянинг сўзларини келтиради журналист Гастон Эдуль.

Эслатиб ўтамиз, Анхель Ди Мариянинг Аргентина терма жамоасидаги сўнгги ўйини 2024 йилги "Америка Кубоги" финали бўлиб, унда аргентиналиклар Колумбияни мағлуб этишди (1:0). Футболчи асосий таркибда майдонга тушди ва 117-дақиқада алмаштирилди. Захира томон кетаётганда, Ди Мария кўз ёшларини тийиб тура олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!