Аргентина Иорданияни мағлуб этиб, гуруҳ босқичини юз фоизлик натижа билан якунлади
Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 3-турида Аргентина терма жамоаси Иордания устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
⠀
Учрашувда ҳисоб 19-дақиқада очилди. Жовани Ло Чельсо жарима зарбасини аниқ ижро этиб, аргентиналикларни олдинга олиб чиқди.
⠀
31-дақиқада Лаутаро Мартинес пенальтини голга айлантириб, ҳисобдаги устунликни икки тўпга етказди. Иордания 55-дақиқада Мусса Ал-Тамарининг голи орқали ҳисобни қисқартирди.
⠀
Учрашувга иккинчи бўлимда қўшилган Лионель Месси 80-дақиқада жарима зарбасидан гол уриб, якуний ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.
⠀
Шу тариқа, Аргентина гуруҳ босқичидаги учала ўйинда ҳам ғалаба қозониб, плей-оффга юқори кайфиятда йўл олди.

Фикрлар