Аргентина J гуруҳида юз фоизлик натижа қайд этди, Австрия ва Жазоир ҳам плей-оффга чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Аргентина терма жамоаси Жаҳон чемпионати J гуруҳини биринчи ўринда якунлаб, плей-оффга йўл олди.

3-турда аргентиналиклар Иорданияни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Лионель Скалони шогирдлари гуруҳ босқичидаги учала учрашувда ҳам ғалаба қозониб, 9 очко тўплади. Жамоа плей-офф йўлланмасини ушбу баҳсдан аввалоқ расмийлаштириб бўлган эди.

Иордания эса учта ўйинда ҳам мағлубиятга учраб, очкосиз қолди ва гуруҳда тўртинчи ўринни эгаллаган ҳолда мусобақани тарк этди.

Гуруҳнинг яна бир баҳсида Австрия ва Жазоир ўртасидаги учрашув 3:3 ҳисобидаги жанговор дуранг билан якунланди. Натижада Австрия иккинчи, Жазоир эса учинчи ўринни эгаллаб, ҳар икки жамоа ҳам плей-офф босқичига йўл олди.

1/16 финалда Аргентина Кабо-Вердега қарши майдонга тушади. Австрия Испания билан куч синашса, Жазоирнинг рақиби Швейцария бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!