Аргентина ЖЧга чиқа олмаган Италия билан ўртоқлик ўйини ўтказишдан бош тортмоқдами?

Аргентина терма жамоаси Италия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини бекор қилмоқчи. Ушбу ўйин 2018 йилнинг 23 март санасида Швейцариянинг Базель шаҳрида ўтиши лозим эди.

Итальян нашрларида ёзишларича, аргентиналиклар Италиянинг мундиалга чиқа олмагани сабабли ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи эмас.

Аргентина потенсиал имконияти юқори бўлган жамоа билан ўйнамоқчи дейилади хабарда.

Аргентина Футбол Федерацияси Италия ФФга бу  борада расмий хат юборади.