Аргентина терма жамоаси футболчиси "Тоттенхэм"да тиббий кўрикдан ўтмоқда

Испаниянинг “Бетис” клуби ярим ҳимоячиси Жовани Ло Чельсо фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттиради.

Берилган маълумотларга қараганда аргентиналик футболчи айни дамда “Тоттенхэм” сафида тиббий кўрикдан ўтмоқда. Агар унинг соғлигида жиддий муаммолар аниқланмаса, томонлар ўзаро шартнома имзолашади.

Таъкидлаш керакки, Ло Чельсонинг трансфери “шпорлар”га 55 млн фунтга тушиши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!