Аргентина терма жамоаси собиқ футболчиси Суперлига клуби билан шартнома имзолашга яқин турибди
Аргентина терма жамоасининг собиқ футболчиси Эрик Ламела тез орада янги клуби билан шартнома имзолайди. 32 ёшли вингер Грециянинг АЕК клуби таркибида тўп суради.
Инсайдер Руди Галеттининг хабар беришича, футболчи эркин агент сифатида Афина клубига ўтади. Томонлар ўртасидаги шартнома 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Эрик Ламела ўтган мавсум Испаниянинг “Севилья” клубида ўйнади. Аргентиналик футболчи 2013 йилдан 2021 йилгача “Тоттенхэм” шарафини ҳимоя қилган ва фаолияти давомида шунингдек, “Рома” ва “Ривер Плейт” клубларида ҳам ўйнаган.
АЕК ўтган мавсум Греция Суперлигасида иккинчи ўринни эгаллади. ПАОК эса икки очко кўп жамғариб, чемпион бўлди.
Фикрлар