Аргентина терма жамоасининг ФИФА кунлари учун қайдномаси маълум

Жаҳон чемпиони ҳисобланган Аргентина терма жамоаси март ойидаги ФИФА кунлари доирасида ўтказиладиган ўртоқлик учрашуви учун қайдномани эълон қилди. Лионель Скалони шогирдлари 31 март куни Гватемалага қарши майдонга тушади. Ушбу ўйин Буэнос-Айрес шаҳридаги La Bombonera стадионида бўлиб ўтади.

Мураббий Лионель Скалони Жаҳон чемпионати олдидан жамоани яна бир бор синовдан ўтказиш мақсадида кучли таркибни чақирди. Қайдномадан жамоа етакчиси Лионель Месси ҳам жой олди. Шунингдек, ҳимоячилар Томас Паласиос ва Габриэль Рохас илк бор терма жамоага чақирилди. Жанлука Престианнининг рўйхатдан ўрин олиши эса кутилмаган қарор бўлди.

Қуйида тўлиқ таркиб билан танишинг. 
Image
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!