Аргетина терма жамоаси ҳимоячиси "ЖЧ-2026" олдидан жароҳат олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Аргентина терма жамоаси ҳимоячиси Леонардо Балерди жароҳат сабаб Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди.

27 ёшли футболчи оёқ мушагидан жароҳат олгани сабабли асосий таркибдан чиқарилди.

Мураббий Лионель Скалони энди захира рўйхатдаги футболчилар орасидан унинг ўрнига кимни жалб қилиш бўйича қарор қабул қилади.

Маълумот учун, Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. "Альбиселесте" "J" гуруҳидан ўрин олиб, Жазоир, Австрия ва Иорданияга қарши баҳс олиб боради

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!