Арман Маханов иштирокидаги баҳс 1-раунддаёқ якунланди
Хабарингиз бор, айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида эркаклар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг тўртинчи кунидан 7 нафар вакилимизнинг жанглари ўрин олганди.
+92 кг юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Арман Маханов ва беларуслик Уладзислау Смиаҳликау тўқнашуви 1-раунддаёқ якунланди. Аниқроғи, Уладзислаунинг қоши ёрилиб кетгани боис, шифокор жангни давом эттиришга рухсат бермади ва айнан ўша вақтга қадар йиғилган очколар ҳисобланиб, Махановга ғалаба тақдим этилди. Энди ҳамюртимиз кейинги босқичда кубалик Арзола Лопесга қарши рингга кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир юртдошимиз Шодиёржон Мелиқўзиев ҳамда Анваржан Ходжиев (Қирғиз Республикаси) жанги кутмоқда.



Фикрлар