Арнольд яна сафдан чиқди. Ҳимоячи кейинги йилгача майдонга туша олмайди

CHERY AUTO

Ёзда "Реал"га эркин агент сифатида келиб қўшилган Трент-Александ Арнольд яна жароҳат олиб, сафдан чиқди. 

Tecno

"Атлетик"га қарши учрашувда ҳимоячи асосий таркибда ўйинни бошлади ва яхши таъсурот қолдираётганди. У Килиан Мбаппенинг биринчи голида ҳам ажойиб узатмани амалга оширди. Аммо 55-дақиқада мушакларидаги муаммо сабаб, майдонни тарк этди. 

Athletic Club v Real Madrid CF - LaLiga EA Sports

Хосе Луис Санчеснинг сўзларига кўра, жароҳат жиддий ва футболчи учун йил якунланди. У 2025 йилда қайтиб майдонга туша олмайди. Бу Арнольднинг ушбу мавсумдаги 3-маротаба жароҳат олиши ҳисобланади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!