Арсен Венгер: Мен Почеттино эмас, Венгерман!

“Арсенал” устози Арсен Венгер ўз жамоасининг АПЛ чемпионига айланиши имкониятлари ҳақида ўз муносабатини билдирди.

- Мен Почеттино эмас, Венгерман! Шуни таъкидлашим керакки, ушбу клубда имконим борича ва охиригача курашишга таёрман. Ғалабага эришиш учун математик имкониятимиз бор деб ўйлайман.

“Манчестер Юнайтед”га қарши ўтган учрашув бизни ғазаблантириб, ўз мақсадларимизга етишга ёрдам беради, - дейди Венгер goal.com нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, “Тотенхем” бош мураббийи Маурисио Почеттино ўз жамоасининг АПЛ чемпиони бўлишидаги имкониятларини жуда пас деб баҳолаган.

Англия чемпионати 15-тури доирасида “Арсенал” ўз майдонида МЮга имкониятни бой бериб (1:3), 28 очко билан 5 ўринни эгалаб бормоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!