Арсен Венгер: Ўзилни кўрмаганимга бир ҳафта бўлди

Chery Tigo 7 PRO

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер айни дамда даволанаётган жамоа етакчиси Месут Ўзилнинг ҳолати ҳақида гапириб ўтди.

“Ўзилни кўрмаганимга бир ҳафта бўлди. Унга ётиб даволаниш буюрилган. У ҳали қайтгани йўқ. Месут келгуси учрашувда ҳам майдонга тушмаслиги мумкин. Чунки у машғулотларда иштирок этмаяпти”, - дейди франциялик мутахассис Sky Sportsга берган интервьюсида.

Маълумот учун, Германия терма жамоаси аъзоси ушбу мавсум премьер-лиганинг 17та учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ва 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Айни дамда эса кечаги дурангдан сўнг "Арсенал" 41 очко билан 4-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!