"Арсенал" - "Тоттенхэм": Матнли трансляция
Англия чемпионати 28-турида "Арсенал" "Тоттенхэм" билан куч синашади. Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.
- 90+6'

Ўйин якунланди.
- 90+5'
Харри Кейннинг дарвозага берган зарбаси ноаниқ чиқди.
- 90+4'
Габриэль қўполлик ишлатгани учун ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 90'

Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'
Давинсон Санчес ҳимоячиларни алдаб дарвозага зарба берди, голкипер тўпга улгурмади, бироқ дарвоза устуни голдан сақлаб қолди.
- 89'
Харри Кейн яқин масофадан дарвозага зарба берди, тўп дарвоза устунига тегди.
- 88'
Томас қўполлик ишлатиб, рақибини тўхтатиб қолди, ҳакам жарима тўпи белгилади.
- 88'

Александр Ляказетт ўрнини Муҳамад Эль-Ненни эгаллади.
- 87'

Лукаснинг бурчакдан узатган пасини дарвозабон ушлаб олди.
- 86'
Лукас жарима майдонига тўпни ошириб берди, ҳимоячилар пасни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 83'
Харри Кейн офсайддан рақиб дарвозасини ишғол қилди.
- 82'

Гранит Жака қўпол ўйини учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 78'

Лукас бурчакдан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячилар пас узоқлаштирди.
- 77'

Эмил Смит-Роу ўрнини Виллиан эгаллади.
- 76'

Эрик Ламелага иккинчи сариқ карточка кўрсатилди, Тоттенхэм бир киши кам бўлиб ўйинни давом эттиради.
- 75'
Харри Кейн рақибини тўп учун курашда йиқитди, ҳакам жарима тўпи белгилади.
- 72'
Эмил Смит-Роу қўполлик ишлатгани учун ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 70'
Харри Кейн жарима майдонига тўпни узатишда аниқ ҳаракат қила олмади.
- 68'

Эрик Ламела ўйин қоидасини бузгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 66'
Пьер Хейбьерг ўйин қоидасини бузди, Майкл Оливер ўйинни тўхтатди.
- 64'

ГОООЛ! Александр Ляказетт дарвозабон билан дуэлни ўз фойдасига ҳал қилди ва пенальтини аниқ амалга оширди.
- 63'

Давинсон Санчес сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 64'

Ҳакамнинг қарори ўзгармади. Пенальти.
- 63'
Видеотакрордагилар вазиятни кўриб чиқишмоқда.
- 62'
Давинсон Санчес жарима майдони ичида рақибига қўполлик ишлатди, ҳакам 11 метрли жарима тўпи белгилади.
- 62'

Танги Ндомбеле ўрнини Деле Аллига бўшатиб берди.
- 60'
Киран Тирни ҳужум чизиғига узатмани амалга оширди, шпорлар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 57'

Гарет Бэйл ўрнини Мусса Сиссоко эгаллади.
- 56'
Александр Ляказетт жарима майдони чизиғи устида тўпни тўхтатиб олди ва дарвоза марказига зарба берди, Уго Льорис тўпни ушлаб олди.
- 53'
Мартин Эдегор дриблинг уюштириб кўрди, ҳимоячилар уни осонлик билан тўхтатди.
- 50'
Гарет Бэйл жарима майдонига пас узатди, вазият хавфли тус олмади.
- 47'
Серхио Регильон дарвозани ишғол қилмоқчи бўлди, бироқ зарбага аниқлик етишмади.
- 46'

Букайо Сака захирада қолди, Николья Пепе ўйинга қўшилди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45+2'

Биринчи бўлим якунланди.
- 45+2'

Мартин Эдегорнинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 45'

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'

ГОООЛ! Мартин Эдегорнинг зарбаси рекошетдан сўнг дарвозадан жой олди.
- 43'
Мартин Эдегорнинг зарбаси дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.
- 42'

Киран Тирни жарима майдонига узатилган пасдан кейин дарвозага зарба берди, ҳимоячи тўпга блок қўйди.
- 41'
Букайо Саканинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.
- 40'

Серхио Регилон қўполлик ишлатди, ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.
- 37'
Седрик Соареш жамоадошлари ўтказиб юборган пасга зарба берди, тўп дарвоза устунига тегиб, майдонга қайтди.
- 33'

ГОООЛ! Эрик Ламела чиройли услубда тўпни дарвозага оҳиста жойлаб қўйди.
- 31'
Седрик Соарешнинг тўпга ташланишини рақибга қўполлик билан тугади.
- 29'
Александр Ляказетт рақибини қўполлик билан тўхтатиб қолди, ҳакам жарима тўпи белгилади.
- 26'
Александр Ляказетт қулай пасни қабул қилиб олди ва дарвозага зарба берди, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 23'
Томас дарвозага зарба бермоқчи бўлди, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 22'
Танги Ндомбеле қўполлик ишлатди, ҳакам жарима тўпи белгилади.
- 19'

Эрик Ламела жароҳатланган Сон Хин Мин ўрнига ўйинни давом эттиради.
- 18'

Сон Хин Мин жароҳат олди, шифокорлар унга ёрдам кўрсатишмоқда.
- 16'
Эмил Смит-Роу дарвоза зарба берди, бироқ тўп дарвоза устунига тегиб, майдонга қайтди.
- 15'
Гранит Жака қулай вазиятдан дарвозага тўпни йўллади, бироқ ноаниқ.
- 11'
Бурчакдан узатилган пасга ҳимоячи улгурди ва тўпни жарима майдонидан узоқлаштирди.
- 11'
Букайо Сака тўпни ошириб берди, ҳимоячилардан бири тўп йўналишини ўзгартириб юборди, бурчак тўпи.
- 10'
Киран Тирни узатган пасга Тоттенхэм футболчиси биринчи бўлиб етиб келди ва тўпни жарима майдонидан узоқлаштирди.
- 7'
Александр Ляказетт марказга пас узатди, ҳимоячилардан бири узоқлаштирди, ҳужум қайтарилди.
- 5'
Александр Ляказеттнинг зарбасига ҳимоячилар блок қўйишди.
- 4'
Жарима майдонига етказилган пасни ҳимоячилар зарарсизлантиришди.
- 3'
Давинсон Санчес ўйин қоидасини бузди, ҳакам жарима тўпи белгилади.
- 1'

Ўйин бошланди.



Фикрлар