Ads

Аргентинанинг “Бока Хуниорс” клуби ҳужумчиси Кристиан Павон “Арсенал”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Хабарларга қараганда 22 ёшли футболчининг хизматларига шахсан “канонирлар” устози Унаи Эмери қизиқиш билдирмоқда. Айтиш керакки, футболчининг шартномасига кўра товон пули 50 млн еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Павон жорий мавсум Аргентина чемпионатида жами 26та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.