"Арсенал" Ашраф учун курашга қўшилди

Ижара асосида Дортмунднинг "Боруссия"сида тўп сураётган, трансфер ҳуқуқи "Реал"га тегишли бўлган Ашраф Ҳакими ёзда бошқа жамоага кўчиб ўтиши мумкин.

"Sky Sports" нашри тарқатган хабарга кўра, 21 ёшли футболчига Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Тўпчилар" қанот ҳимояси борасида жиддий муаммога эгалар, аммо "Реал"нинг футболчини қўйиб юбориш эҳтимоли жуда ҳам паст, дея баҳоланмоқда.

Маълумот учун, марокашлик хавбек жорий мавсум Бундеслига доирасида 25 баҳсда майдонга тушди ва 3 та тўп киритиб, 3 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!